“Til va ta’lim muammolari, istiqboldagi vazifalar” mavzusidagi Filologiya fanlari o‘qituvchilari Respublika forumining ta’lim mazmunining takomillashtirishdagi ahamiyati

30.11.2017| Yangiliklar

“Тил ва таълим муаммолари, истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги Филология фанлари ўқитувчилари Республика форумининг таълим мазмунининг такомиллаштиришдаги аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 2 октябрдаги “Филология фанлари ўқитувчиларининг Форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисидаги 321-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш  ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллигини нишонлаш, ёшлар ўртасидаги китобхонлик маданиятини ривожлантириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишга  алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини (она тили, адабиёт, ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус, инглиз, француз, немис) ўқитиш сифати самарадорлигини янада ошириш, мазкур фанлар йўналишида фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни рағбатлантириш мақсадида 2017 йил 7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Филология фанлари ўқитувчиларининг  Республика форуми” ўтказилди.

Форумда  қуйидаги  вазифалар белгилаб олинди:

  1. Ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш.
  2. Ўзбек тили ва адабиётининг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни ўрганиш.
  3. Филология фанлари ўқитувчиларининг ижодкорлиги ва ўзаро ҳамкорлигини янада ошириш.
  4. Филология фанлари (ўзбек  тили ва адабиёт,  рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ҳамда инглиз, француз, немис тиллари) дарсликларини мазмунан такомиллаштириш.

6 ноябрь куни Республикамиз вилоятларидан 200 нафар Филология фанлари ўқитувчилари Тошкент шаҳрига етиб келди. Ташриф буюрган ўқитувчилар   Республика мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган академик лицейнинг ётоқхонасига жойлаштирилди ва бара шарт-шароитлар яратиб берилди.

         7 ноябр куни ХТВ тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирлган Давлат умумтаълим мактабида  Она тили ва адабиёт, ўзбек тили, инглиз тили, немис тили, француз тили ва қардош тиллар бўйича “Маҳорат дарслари” ўтказилди.  “Маҳорат дарслари” модератоларимиз томонидан  ахборот коммуникацион ва илғор педагогик технологиялар асосида кутаринки руҳда ташкил этилди. Иштирокчиларимиз томонидан билдирилган фикр-мулоҳазар, қизғин бахс-мунозалар ҳамда  таклифлар дарс машғулотларнинг смарасини янада оширди. “Маҳорат дарслари”га Халқ таълими вазирининг  ўринбосари Алишер Саъдуллаев, 1-ўринбосари Қодиржон Бектурдиев, ХТВ Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Абдураҳим Носировлар  ташриф буюришди.  Куннинг иккинчи ярмида Форумнинг дастуридаги кун тартибига асосан иштирокчилар  “Қатағон  қурбонлари хотираси” музейи ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасига  зиёратга ва  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат музейи экспонатлари билан танишувга  ҳамда Ўзбекистон миллий театирига “Алишер Навоий” номли спектаклга ташриф буюришди.

Форумнинг ялпи йиғилиши 8 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бўлиб ўтди.  Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан  она тили ва адабиёт,    ўзбек тили,  қардош тиллар  хорижий тиллар  таълими фидойилари, тилшунос олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари   турли  ташкилот,  муассасалардан  вакиллар иштирок этишди.

Форумда Халқ таълими вазири, педагогика фанлари доктори профессор У. И. Иноятов “Таълим ва тарбия-комил инсонни вояга етказиш омили” мавзусида маъруза қилиб бугунги кунда таълим сифатини ошириш педагогларимиз олдидаги энг муҳим масала эканини, зеро,  мамлакатимизда  кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётган айни вақтда энг муҳим ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий масалалар қатори таълим-тарбияга катта эътибор қаратилганлиги, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётган 2017— 2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани тараққий эттиришга доир долзарб вазифаларида таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини юксалтириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Академик  Бахтиёр Назаровнинг “Китобхонлик –баркамол шахс тарбиясида муҳим омил” мавзусидаги маърузасида ҳам юқоридаги фикрлар тасдиқланган ҳолда Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” ги Фармойиши бир жиҳатдан, ҳар бир шахс ва айни вақтда умуман жамиятимиз, Ватанимиз, миллатимиз, халқимизни маънавий-маърифий камол топишига бағишланган кенг тармоқли ҳужжат сифатида қимматли эканлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессори Низомиддин Маҳмудов “Тил ва  таълим муаммолари” мавзусидаги маърузасида  амалиётда она тили таълими ҳам, хорижий тил таълими ҳам фавқулодда муҳим аҳамиятга моликдир. Фақат она тили таълимида мақсад тилдан тафаккурга қараб бориш бўлса, ноқариндош тил таълимида таълим мантиғи тафаккурдан тилга олиб боради. Тил қайси халққа оидлигидан қатъи назар шу халқ маънавиятининг устуни, асосидир. Шунинг учун ҳам тил таълимида бу жиҳат тўлиқ ҳисобга олинмоғи лозим. Мамлакатимизда турли миллат вакиллари бир давлат фуқаролари ўлароқ истиқомат қиладилар. Юртимизда шаклланган одил тил сиёсати боис бугун етти тилда таълим олиб борилмоқда. Ҳар қандай тилни тадқиқ қилишда, уни ўрганишда бу муҳташам ҳодиса фақат алоқа воситаси сифатида эмас, балки халқ руҳияти ва маданиятини ифодаловчи ҳодиса сифатида қаралиши зарур. Тил ўқитувчилари буни ҳамиша ёдда тутмоқлари мақсадга мувофиқ. Айни пайтда улар фақат дарсликлар билан чекланмасдан соҳага дахлдор адабиётлардан етарли даражада хабардор бўлишлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Форумнинг долзарб мавзуси юзасидан Ўзбекистон миллий университети профессори, филология фанлари доктори Ҳамидулла Дадабоев, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, филология фанлари номзоди Н. Мирқурбонов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги чет тиллари ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази профессори А.Ирискулов ҳамда  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қозоқ тили ва адабиёти кафедраси профессори Эргаш Абдувалитов, Ж. Ҳамроевлар  томонидан ҳам фикр - мулоҳазалар билдирилди.

Ялпи йиғилишидан сўнг Форум ўз ишини шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди. “Она тили ва адабиёт”, Ўзбек тили”, “Қардош тиллар” Хориий тиллар  бўйича шўъба йиғилишлари фаолият кўрсатди. Шўъба йиилишлари тренинг шаклида ташкил этилиб унда ижодкор ўқитувчилар, методистлар, олий ўқув юртининг профессор ўқитувчилари ҳамда дарслик муаллифларининг доларб  маърузалари тингланди. Шунингдек, амалиётчилар билан ўаро мулоқотда бўлиб тил таълимидаги  илғор тажрибалари юзасидан   фикр алмашдилар.

Она тили ва адабиёт шўъбасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети мутахассислари Хадича Муҳиддинова,  Саодат Султонсаидова,  Низомий номидаги ТДПУ доценти Айтбоев Дилшод, туркман тили дарслиги муаллифи Комилжон Холлиев, Андижон Давлат университети ўқитувчиси Маҳбуба Темирова, Тошкент шаҳар Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ходимлари Шахноза Эргашева, Дилафрўз Ҳидоятова, амалиётчи ўқитувчилардан   Тошкент вилояти, Пискент туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси Зилола Ибрагимова,  Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-ДИМИ ўқитувчиси Дилноза Бердиева, Тошкент шаҳри 178-мактаб ўқитувчиси Раъно Эшбоева, Тошкент вилояти  ўқитувчиси Азима Сатторовалар ўзларининг маъруза билан фаол иштирок этдилар.

Шўъба йиғилишлари ва маҳорат дарсларида  тил  ва адабиёт таълимида ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини шакллантиришнинг самарали усуллари  кўргазмалилик, слайдлар, видеолавҳалар намойиши орқали ташкил этилди. Шунингдек, таълим муассасаларида таълим жараёнида эришилган ютуқлар  қаторида қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар хусусида ҳам қимматли фикрлар билдирилди.

Маърузалар ҳамда муҳокамалардан келиб чиққан ҳолда она тили, ўзбек тили, қардош тиллар таълими самарадорлигини яхшилаш мақсадида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Форумнинг фаолияти, яъни “Маҳорат мактаблари”да ҳамда шўъба йиғилишларида бўлиб ўтган жараёнлар оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон телерадио компаниясининг “Ёшлар канали”, “Ўзрепорт”, “Маънавият ва маърифат” каналларида, “Ўзбекистон” радиосида шунингдек, “Маърифат” газетасида  (2017й. 10ноябрь) кенг ёритилди. Филология фанлари ўқитувчиларининг Респуллика фарумида ишлаб чиқилган тавсиялар  “Маърифат  газетасининг 21 ноябрь сонида чоп этилди. Шунингдек, Форумнинг узвий давоми сифатида барча вилоятларда ўтказилиши , натижалари  ва тавсияларини ишлаб чиқиш юзасидан йўриқнома етказилди.