“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2018” Республика танловининг ўтказиш тартиби

26.04.2018| Yangiliklar

Танловни ўтказиш босқичлари

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич - туман (шаҳар) миқёсида апрель

2-босқич -Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят босқичи апрель- май

3-босқич-Республика босқичи май.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичи учун баҳолаш мезонлари 

              Биринчи шарт: ўқитувчилар иштирок этаётган фани бўйича қуръа ташлаш йўли билан мавзу танлайди.

     Танланган мавзу бўйича очиқ дарс ишланмасини компьютерда ёзади.

Очиқ дарс ишланмаси 30 балл билан баҳоланади. Дарс ишланмасини ёзишга
2 (120 дақиқа) соат вақт ажратилади.

              Биринчи шарт натижаларига кўра 21 ва ундан кўп балл тўплаган иштирокчи босқичнинг иккинчи шартида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ko'chirib olish