“Маҳорат мактаблари”да ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувлари мавзусидаги” ўқув-амалий семинари ҳақида МАЪЛУМОТ

Таълим сифатини оширишда Тошкент вилоятида умумтаълим фанлари бўйича РТМ, Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент вилояти ХТБ ҳамда ТВХТХҚТМОИлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Маҳорат мактаблари”нинг 2016-2017 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси асосида 2016 йил 27-28 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 45-сонли, Ўртачирчиқ туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилди

    Таълим сифатини оширишда Тошкент вилоятида умумтаълим фанлари бўйича РТМ, Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент вилояти ХТБ ҳамда ТВХТХҚТМОИлари билан ҳамкорликда ташкил этилган вилоят “Маҳорат мактаблари”нинг 2015-2016 ўқув йили давомидаги фаолияти ўрганиб, таҳлил қилиниб, 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб вилоят “Маҳорат мактаблари” вилоятда 2 та, туман (шаҳар) “Маҳорат мактаблари” 44 та умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ва тажрибаларига ҳамда мактабнинг замонавий талаблар даражасида шарт-шароитларини яратилганлигига ва ҳудудий жойлашуви қулай бўлишини инобатга олган ҳолда  ташкил этилди.

  Республика таълим маркази, Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент вилояти ХТБ ҳамда ТВХТХҚТМОИлари билан ҳамкорликда ташкил этилган вилоят “Маҳорат мактаблари”нинг 2016-2017 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси асосида 2016 йил 27 октябрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида филология, хорижий тиллар,  амалий фанлар ва бошланғич таълим йўналишлари бўйича,  28 октябрь куни Ўртачирчиқ туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида аниқ ва табиий ҳамда ижтимоий фанлар йўналишлари бўйича “Маҳорат мактаблари”да ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувлари мавзусидаги”  ўқув-амалий семинарлари ўтказилди.

   Мазкур вилоят “Маҳорат мактаблари” ўқув-амалий семинарида Республика таълим марказининг фан методистлари, Низомий номидаги ТДПУ ва вилоят ХТХҚТМОИнинг профессор ўқитувчилари, вилоят ХТБ Методика маркази ва туман ХТМФМТТЭБнинг масъул ходимлари ва вилоят тренер ўқитувчилари қатнашишди.

  Шунингдек,  ушбу вилоят ўқув-амалий семинарлари 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисми  ялпи йиғилишни  вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Парпиев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг РТМ, Низомий номидаги ТДПУ ва ВХТХҚТМОИ дан масъул вакиллари сўзга чиқиб, ҳозирги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар ва олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида гапиришди.

Ўқув-семинарларнинг 2-қисмида 18 та умумтаълим фанлари йўналишлари бўйича шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди. Шўъба йиғилишлари якунида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Семинар материалларини юклаб олиш:

Adabiyot

Информатика

Хорижий

Рус тили

No comments yet.

Fikr qoldirish