“Таълим самарадорлигини оширишда замонавий методлардан фойдаланишнинг аҳамияти” мавзусида ўқув-амалий семинари тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА

Республика таълим маркази, Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент вилояти ХТБ ҳамда Тошкент вилояти ХТХҚТМОИлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Маҳорат мактаблари”нинг навбатдаги Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ўтказилган “Таълим самарадорлигини оширишда замонавий методлардан фойдаланишнинг аҳамияти” мавзусида ўқув-амалий семинари тўғрисида

      Таълим сифатини оширишда Тошкент вилоятида умумтаълим фанлари бўйича Республика таълим маркази, Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент вилояти ХТБ ҳамда Тошкент вилояти ХТХҚТМОИлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Маҳорат мактаблари”нинг 2016-2017 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси асосида 2016 йил 26 декабрь соат 9-00да Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида “Таълим самарадорлигини оширишда замонавий методлардан фойдаланишнинг аҳамияти” мавзусида ўқув-амалий семинари  ўтказилди.

100_6888

     Мазкур ўқув-амалий семинарида Республика таълим марказининг 18 нафар фан методистлари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 10 нафар, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг барча фанлар йўналишидаги  профессор ўқитувчилари ҳамда 160 нафар тренер ўқитувчилар ва “Маҳорат мактабларига” йўналишига   бириктирилган масъуллар, вилоят ХТБ Методика маркази методистлари қатнашишди.

     Ўқув-семинар 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмида ялпи йиғилиш бўлиб ўтди. Ялпи йиғилишни вилоят ХТХҚТМОИ проректори Ш.Неъматов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг,  Республика Таълим маркази директори ўринбосари  М.Пардаева “Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда “Маҳорат мактаблари” фаолиятининг натижавийлиги ва келгусидаги вазифалар”, Тошкент вилоят халқ таълими  бошқармасининг Методика маркази раҳбари М.Жуманова “Ҳамкорликда ташкил этилган “Маҳорат мактаблари”да амалга оширилаётган ишлар ва учраётган муаммомлар” мавзуларида маърузалар қилишди. Ялпи йиғилишда мазкур йўналишда аниқланган муаммолар ва уларнинг ечимлари, ўқитувчиларнинг касбий салоҳияти, ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги, вилоятнинг таълим тизимида республикадаги ўрни ҳақида  батафсил тўхталиб, 2015-2016 ўқув йилида  мазкур йўналиш бўйича бўйича олиб борилган ишлар танқидий таҳлил этилиб, 2016-2017 ўқув йилида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш  бахс-мунозарага бой, таҳлиллар ва муҳокамалар тарзида ўтди.

100_6894

   Шундан сўнг, семинарнинг 2-қисмида иштирокчилар фанлар кесимида ташкил этилган шўъбаларда ишлашди. Шўъбаларда РТМ фан методистлари, Тошкент Давлат педагогика университети ва  вилоят ХТХҚТМОИнинг тренер профессор ўқитувчилари ўз ўқув машғулотларини ўтказишди.

 Шунингдек иштирокчиларимизни методик эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга амалий-методик ёрдам бериш мақсадида  анкета-сўровномалари ўтказилди.

     Мазкур ўқув-амалий семинарнинг шўъбаларида ўтказилган машғулотларнинг методик материаллари ўқитувчиларимизга амалий методик ёрдам сифатида Респубика таълим марказининг rtm.uz сайтидаги “Педагогик маҳорат устахонаси” рукнига жойлаштирилди.

“Таълим сифатини оширишда Маҳорат мактабларининг натижавийлиги ва келгусидаги вазифалар” М.Пардаева

2-шўъба Математика

3-шўъба Физика

4-шўъба Информатика

5-шўъба География

10-шўъба МИҒ

13-шўъба Иқтисодий билим асослари

No comments yet.

Fikr qoldirish