ТАЪЛИМ МАЗМУНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

Умумий ўрта таълимда бўлаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар болаларда фақатгина таълимий эмас, балки ҳаётий компетенцияларни ривожлантиришни назарда тутувчи стандартларни, ўқув дастурларни ишлаб чиқи ҳамда амалиётга жорий этиш ишлари таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

Пироварди белгиланган бу йўналишлар мактаб жамоаси, таълим бошқарув тизими ва педагогика фанини боғловчи бўғин бўлган методик хизматнинг ривожланишига бевосита боғлиқдир.

    Таълим сифатига эришиш ва ривожлантириш, мактаб ўқувчиларининг касбий маҳоратини доимий ва узлуксиз равишда ошириб боришни талаб этади. Таълим муассасаларида, педагоглар касбий маҳоратида ва билимидаги бўшлиқларни тўлдириб борувчи, амалий фаолиятларига ижодий ёндашувни ривожлантирувчи методик муҳитни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо, айрим ҳудудий таълим бошқаруви тизими таълим муассасаларида методик ишлар эпизодик тарзда ташкил этилган бўлиб, ҳар доим ҳам ўқитувчиларнинг самарали фаолиятига олиб келавермайди. Сўнгги йилларда методик хизматни янгилаш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган локал ўзгаришлар ҳамма жойда ҳам ўзининг ижобий натижаларини бераётгани йўқ. Бу эса, ўз навбатида ўқувчиларнинг таълим стандартларини ўзлаштиришида бўшлиқларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

     Бундан ташқари методик хизматнинг сифати методистлар салоҳиятига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, уларнинг сифат таркиби, яратилган шарт-шароитлар ва методик маҳсулотлар билан таъминланганлик даражасига боғлиқ.

 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика Таълим маркази ва ЮНИСЕФ ташкилоти ҳамкорлигида “Шахсга йўналтирилган методик хизматни ташкил этиш модели” лойиҳаси олиб борилмоқда.

    Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари методик хизматнинг йўналишлари ҳамда Таълим Секторининг 2013-2017 йилларга мўлжалланган режасига киритилган вазифалар асосида белгилаб олинди. Хусусан, методик таъминот ва хизмат йўналишидаги ечимини кутаётган масалалар, таълим муассасаларида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш орқали умумий ўрта таълим тизими ривожига ҳисса қўшишдан иборат.

      Лойиҳа доирасида умумтаълим мактаблари учун методик маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва етказиб бериш чоралари кўрилади. Бундан ташқари узоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган кам комплектли мактабларнинг ўқитувчиларининг методик таъминотини яхшилаш ишлари амалга оширилади.

     Мазкур лойиҳанинг дастурий мақсади бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларда фанларни ўзлаштиришда мотивацияни кучайтиш ва таълим стандартларини ўзлаштириш даражасини ошириш бўлса, лойиҳавий мақсади эса 2015 йилнинг якунигача 6 та пилот ҳудудда мактаб ўқитувчиларининг касбий қийинчиликлари ва методик эҳтиёжлари ташхисига асосланган методик хизматнинг янги шаклларини жорий этишдир.

      Ушбу лойиҳа доирасида Республика таълим марказининг 90 нафар мутахассислари, 14 та худудий халқ таълими бошқарув органларининг 164 нафар методистлари ва 6 та худудда туман (шаҳар)ларнинг 232 нафар методистлари учун ўқув-семинари ташкил этилди. “Методик хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини моделлаштириш”, “Ўқитувчилар касбий маҳоратини оширишда методик хизмат ва малака ошириш институтлари ҳамкорлиги”, “Умумий ўрта таълим мактабларида шахсга йўналтирилган методик хизматни ташкил этишда методист ва ўқитувчининг самарали фаолияти” мавзусидаги ўқув семинарларига 500 га яқин мутахассислар жалб этилди.

 Ўқув семинарларида “Давлат таълим стандартлари асосида фанларни ўзлаштиришга салбий таъсир этувчи омиллар”, “Самарали мактаб”, “Таълим сифати кўрсаткичлари параметр ва индикаторларини оптималлаштириш”, “Шахсга йўналтирилган дарсни ташкил этишда АКТнинг роли”, “Методист ким ва методистлар маҳоратини аниқлаш”, “Умумтаълим мактаб ўқувчиларида таянч компетенцияларни шакллантириш–давр талаби”, “Маҳорат мактаби. Методист ва ўқитувчининг ҳамкорлик ишлари – самарадорлик гарови” каби мавзулар ЮНИСЕФ ва Таълим марказининг маҳоратли тренерлари ёрдамида ўрганилди. Бугунги кунда Методик хизмат ва методистнинг таълим сифати-самадорлигини оширишдаги ўрни, шу йўналишдаги долзарб масалалар тўғрисида қизғин бахс-мунозаралар, ўқувларнинг янада жонли ўтишини таъминлади. Ўқитишнинг инновацион методлари ва АКТ воситаларидан фойдаланиб ташкил қилинган машғулотлар, иштирокчиларнинг ижодий беллашувига айланиб кетди. Гуруҳларга бўлиниб ўтказилган тренинглар натижасида ҳар бир ўқувнинг ўзига хос ёндошув асосида жўшқин педагогик жараённи намоён қилди.

Бу семинарларда ҳар бир методист ўқувчиларга таълим-тарбия бераётган ўқитувчилар учун самарали методик ёрдамни ташкил этишнинг янги шакллари моделини яратишга интилди. Методистлар касбий компетентлигини оширишга хизмат қилаётган бундай тадбирлар ўз самарасини беришига ишонамиз.

Слайдларни юклаб олиш

Меҳринисо Пардаева, Халқ таълими вазирлиги Республика
Таълим маркази директори ўринбосари

No comments yet.

Fikr qoldirish