Таълим сифатини ошириш йўлида

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларининг республика форуми ташкил этилди.

_DSC3495

_DSC3523

Республика форумида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда жойлардан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ устозлар иштирок этишди. Форум икки кун давом этиб, унда кимё, физика, география, биология, информатика фанларини ўқитишнинг долзарб вазифалари каби олтита йўналишда иш олиб борди.

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда республикадаги ўзининг касб маҳорати фидоийлиги, фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари ва методистлари  “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди.

_DSC3637

_DSC3619

Форумда аниқ ва табиий фанларни ўқитиш йўналишида олиб бориладиган ишларни сифат ва самарадорлигини ошириш, тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ тадбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур форумнинг материаллари Т.Н Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИда ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, тўплам сифатида чоп этилди.

Форум якунида аниқ ва табиий фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга доир  тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда ҳудудларда ҳам шундай тадбирларни ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Манбаа: uzedu.uz

No comments yet.

Fikr qoldirish