“Таълим сифат ва самарадорлигини такомиллаштиришда “Маҳорат мактаблари”нинг ўрни”

Республика Таълим маркази, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ва вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти билан ҳамкорликдаги 21 та умумтаълим фанларидан “Маҳорат мактаблари” нинг

2015-2016 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси асосида 2015 йил 30 октябрь куни  Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида “Таълим сифат ва самарадорлигини такомиллаштиришда  “Маҳорат мактаблари”нинг ўрни” мавзусидаги ўқув–амалий семинари ўтказилди.

                                                 2015-10-30-093

        Мазкур ўқув-амалий семинарда Халқ таълими вазирлиги вакиллари, Республика Таълим марказининг ходимлари, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг профессор-ўқитувчилари, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти  ўқитувчилари, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси Методика маркази, туман (шаҳар) халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг масъул методистлари ҳамда   вилоят “Маҳорат мактаблари”нинг тренер ўқитувчилари (жами 300 нафар иштирокчилар) қатнашишди

                                                  2015-10-30-072

        Ўқув-семинарнинг ялпи йиғилишида  Республика Таълим маркази директори  И.Зокиров, Халқ таълими вазирлигининг Умумтаълим мактабларида ўқув тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Эргашев, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети проректори К.Гулямов “Маҳорат мактаблари” доирасида  ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва таълим-тарбия сифатини оширишдаги устувор вазифалар ҳақида маърузалар қилишди.

                                                 20151030_094434

        Шунингдек, она тили, математика, физика, меҳнат таълими фанларидан Тошкент вилоятидаги “Маҳорат мактаблари”да олиб борилаётган ишлар юзасидан  вилоят “Маҳорат мактаблари” тренер ўқитувчиларининг ҳисоботлари эшитилди. Ушбу фанлар йўналишида Республика Таълим марказининг фан методистлари, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти кафедраларининг масъул профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар “Маҳорат мактаблари” га кўрсатган амалий-методик ёрдамлари ҳақида фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.  Шундан сўнг  семинар иштирокчилари фанлар йўналишида ташкил этилган  шўъбаларда ўқувларни давом эттиришди.

Слайдларни юклаб олиш

Comments are closed.