Тошкент вилояти Пискент туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида “Ўқитувчи касбий компетентлигини ривожлантиришда “Маҳорат мактаблари” нинг ўрни” мавзуси 2015 йилнинг 29 апрель куни ўтказилган республика ўқув-семинари тўғрисида

Халқ таълими вазирлигининг 2015 йилнинг 23 апрелдаги “Ўқитувчи касбий компетентлигини ривожлантиришда “Маҳорат мактаблари”нинг ўрни мавзусидаги республика ўқув-семинарини ўтказиш тўғрисида”ги 123-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Пискент туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида жорий йилнинг 29 апрель куни “Ўқитувчи касбий компетентлигини ривожлантиришда“Маҳорат мактаблари”нинг ўрни” мавзусидаги республика ўқув-семинари ўтказилди.

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкент вилояти  Халқ таълими бошқармаси,  Республика Таълим маркази,  Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети ва Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти билан ҳамкорлигида ташкил этилган республика ўқув-семинарида Республика Таълим маркази директори И.Зокиров, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасибошлиғи Қ.Мовлянов, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети ректори Ш.Шарипов, Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори Р.Чориев ҳамда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг 24 нафар профессор-ўқитувчилари ва кафедра мудирлари,  Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг  23 нафар профессор ҳамда катта ўқитувчилари, Республика таълим марказининг
26 нафар ходимлари, республикамиз ҳудудларидан 14 нафар Методика маркази раҳбарлари, 14 нафар ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтипроректор ва кафедра мудирлари,  вилоятларда ташкил этилган “Маҳорат мактаблари”нинг тажрибали, ташаббускор, ижодкор 14 нафар тренер-ўқитувчилари ҳамда  100 нафар Тошкент вилояти “Маҳорат мактаблари”нинг тренер-ўқитувчилари (жами: 215 нафар) иштирок  этишди.

Мазкур республика ўқув-семинари байрамона тарзда мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт номойишлари билан бошланди. Мактабда вилоят туман(шаҳар)ларида ташкил этилган “Маҳорат мактаблари” фаолиятини ёритувчи  кўргазмалар ташкил этилди.

Ўқув-семинар ялпи йиғилишини Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Қ.Мовлянов кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирда иштирок этаётган  меҳмонлар билан таништирди. Ўқув-семинарда Республика Таълим маркази директори И.Зокиров“Маҳорат мактаби – таълим самарадорлигини оширишнинг асосий омили”, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети  ректори Ш.Шарипов “Илғор педагогик тажрибаларни аниқлаш, ўрганиш ва оммалаштиришнинг замонавий шакл ва технологиялари”мавзуларида маъруза қилдилар.

Шундан сўнг  Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида она тили ва адабиёти фани бўйича ташкил этилган “Маҳорат мактаблари”нинг раҳбари Н.Душаева сўзга чиқиб,  “Маҳорат мактаблари”да олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз тажрибаларини ўртоқлашди ва ишларидан намуналар кўрсатди.

Ялпи йиғилишдан сўнг, барча иштирокчилар “Маҳорат мактаблари”нинг ижодкор, изланувчан, тажрибали ўқитувчиларининг намунали дарсларини кузатишди.

  1. Халқ оғзаки ижоди намуналари орқали ўқувчиларнинг аҳлоқий сифатларини шакллантириш. (2-синф. Ўқиш дарси. “Мушук ва сичқон” эртаги мисолида)-Д.Комилжонова Пискент туманидаги 4-мактабнинг  бошланғич синф ўқитувчиси
  2. Бошланғич синфларда хорижий тилларни ўргатиш жараёнларига янгича ёндашувлар.
    (2-синф. “I like cartoons”)-Ш.Жалолиддинова Ўртачирчиқ туманидаги 43-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.
  3. Табиий фанларни ўқитишдаги инновациялар. (6-синф. “Шиша призма ёрдамида ёруғликнинг спектрга  ажралишини ўрганиш”) – В.Саидхўжаева Пискент туманидаги  5-мактабнинг  физика фани  ўқитувчиси.
  4. Математик-мантиқий амаллар орқали ўқувчиларни замонавий билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш методикаси. (6-синф. “Координаталар текислиги”) – Н.Умарова Ангрен шаҳридаги 8-мактабнинг  математика фани ўқитувчиси.
  5. Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий меросини ўргатиш методикаси. (7-синф. “Мирзо Улуғбек – маърифатпарвар давлат арбоби”) – Ф.Султонов Ўртачирчиқ туманидаги 72-ИДУМ тарих фани ўқитувчиси.
  6. Ўқувчиларда жисмоний маданият ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш. (7-синф. “Пастки стартдан чиқиб, қисқа масофага югуриш техникасини ўргатиш (30м.)”- С.Бойхўжаев Зангиота туманидаги 66-мактабнинг  жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.
  7. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишда адабиёт дарсларининг ўрни. (9-синф. Абдулла Ориповнинг “Сароб” шеъри) –З.Иброҳимова Пискент туманидаги 1-мактабнинг она тили ва адабиёт  фани  ўқитувчиси.
  8. “Юз сонини ҳосил қилиш” (1-синф математика) –И..Муллажонова Пискент туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.
  9. “Жамловчи сон ва унинг ясалиши” (6-синф она тили) –Р.Мирхолиқова Пискент туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабнинг она тили фани ўқитувчиси.
  10. “Веб саҳифада жадвал жойлаштириш” (9-синф информатика) –Р.Мухторова Пискент туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабнинг информатика фани ўқитувчиси.
  11. “Нитрат кислота” (8-синф кимё) –М.Турсунова Олмалиқ шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактабнинг кимё фани ўқитувчиси.
  12. Бухоро вилояти (8-синф география)–Д.Болтаева Пискент туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабнинг география фани ўқитувчиси.
  13. Р.Фархади “Узбекистан” (7-синф рус тили ва адабиёти) –О.Акбарова Пискент туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.
  14. “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг депутатлари ва сенаторлари сайлови” (9-синф Давлат ва ҳуқуқ асослариамалий дарс) –Н.Абдулқосимова Олмалиқ шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактабнинг  ҳуқуқ фани ўқитувчиси.
  15. “Телевидение ва кинонинг мусиқа ривожига таъсири” (7-синф мусиқа санъати) – Д.Аҳмедова Зангиота туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси.
  16. “Маънавиятнинг шаклланишида оиланинг ўрни” (7-синф миллий истиқлол ғояси) –Н.Ҳайдарова Олмалиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабнингмиллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси.
  17. “Кўриш ўткирлигини аниқлаш” (лабаратория машғулоти) (8-синф биология) –Б.Усмонқулова Пискент туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабнинг биология фани ўқитувчиси.
  18. “Аксонометрик проекциялар” (8-синф чизмачилик) –Ҳ.Туронов Зангиота туманидаги
    36-умумий ўрта таълим мактабнинг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси.

        Намунали дарслардан сўнг иштирокчилар томонидан дарслар таҳлил қилиниб, барча ўтказилган дарслар кузатувчилар томонидан намунали ва яхши деб баҳоланди. Дарслар таҳлили якунларидан сўнг 7 та йўналишда  шўъба ишлари ташкил этилди.

1-шўъба:  Бошланғич таълим

1-маъруза: Умумий ўрта таълим мактаблари  1-4 –синф (она тили, ўқиш, математика, атрофимиздаги олам ва табиатшунослик) ўқув  фанлари бўйича очиқ ва кўргазмали намунавий ўқув машғулотлари тақдимоти.

Тренер: Х.Санақулов-Низомий номидаги ТДПУ “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар” кафедраси доценти, п.ф.н.

2-маъруза: Бошланғич  синф  ўқитувчилари  учун  РТМ ва МУДРМ томонидан  тайёрланган  видеодарслар  хусусида

  • 2-синф “Шахс ва нарса белгисини   билдирган   сўзлар ”(она тили);
  • 3-синф “Эрта баҳор” (ўқиш ), “Йил,  ой, ҳафта” (математика);
  • 4-синф “Ер ости бойликлари” (табиатшунослик)   каби мавзуларда  яратилган  видеодарслар   тақдимоти.

Тренер: Н.Аҳмедова-РТМ бўлим бошлиғи.

3-маъруза: Она тили, ўқиш, математика, атрофимиздаги олам ва табиатшунослик дарсларида тарқатма материаллар билан ишлаш усуллари (1-4-синфлар  мисолида).

Тренер: М.Қулоҳмедова-Сирдарё вилояти ХТХҚТМОИ “Бошланғич таълим” кафедраси катта ўқитувчиси.

Тренер: Ш.Мирзахмадова – Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим” кафедраси п.ф.н., доцент.

2-шўъба:  Филология фанлари

1-маъруза: Ўйин технологияларининг усуллари ва кўргазмалилик, уларни тайёрлаш технологияси.

Тренер: О.Охунжонова-Низомий номидаги ТДПУ “Тил ва адабиёт” кафедраси доценти, п.ф.н.

2-маъруза: Она тили, адабиёт ва ўзбек тили дарсларида матн устида ишлаш самаралари.

Тренер: К.Усмонова-РТМ бош методисти.

3-маъруза: Она тили, адабиёт ва ўзбек тили дарсларида педагогик ҳамкорлик технологияси, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари.

Тренер: У.Носирова-Фарғона вилояти ХТХҚТМОИ “Она тили ва адабиёт” кафедраси катта ўқитувчиси.

Тренер: Ў.Саидов – Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ “Тил ва адабиёт” кафедраси катта ўқитувчиси.

3-шўъба:   Аниқ фанлар

1-маъруза: Ҳамкорлик технологияси

Тренер: Қ.Жуманиёзов –Низомий номидаги ТДПУ “Математика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси” ўқитувчиси, п.ф.н.

2-маъруза: Ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан ишлаш методикаси:

-индивидуал ишлаш технологияси;

-“Ўрган-ўргат” дастури асосида ишларни ташкил этиш усуллари.

Тренер: У.Асранова-РТМ  бош методисти.

3-маъруза: Синфдан ташқари машғулотларни ташкил этиш йўллари.

Тренер:  Б. Хураммов -Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОИ “Табиий ва аниқ фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, б.ф.н.

Тренер: М.Зайниддинова – Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ “Табиий ва аниқ фанлар” кафедраси п.ф.н., доцент.

3-шўъба:  Табиий фанлар

1-маъруза:Ўқувчиларни мустақил ва ижодий ишлашга йўналтирувчи топшириқларни самарали ташкил этиш методикаси.

Тренер: Х.Тожибоева –Низомий номидаги ТДПУ “Физика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси” ўқитувчиси, п.ф.н.

2-маъруза:Табиий фанлар йўналишида  ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиб дарсларни ташкил этиш технологияси ва таълим самарадорлигига эришиш.

Тренер: М.Тиллабоева-РТМ бўлим бошлиғи.

3-маъруза:Табиий фанлардан амалий топшириқ ва лаборатория ишларини бажаришда ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида ҳамкорлик  технология-ларини қўллаш.

Тренер: А.Қўчқоров-Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ “Табиий ва аниқ фанлар” кафедраси  п.ф.н.

Тренерлар:М.Мусаева – Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ “Табиий ва аниқ фанлар” кафедраси  доценти, п.ф.н., Д.Абдуллаева катта ўқитувчиси.

5-шўъба: Хорижий тиллар

1-маъруза:Интегрированные уроки.

Тренер: М.Б.Уразова -Низомий номидаги ТДПУ “Рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси” кафедраси мудири.

2-маъруза: Ёзма нутқ фаолиятини шакллантиришда интерфаол усуллардан фойдаланишнинг муҳим омиллари.

Тренер: Х.Исоқжонова -РТМ  бош методисти.

3-маъруза: Чет тилларини ўқитиш жараёнида АКТ ва мультимедиа иловаларидан самарали фойдаланиш таълим сифати самарадорлигининг муҳим омили.

Тренер: Л.Идиева-Бухоро вилоятиХТХ-ҚТМОИ катта ўқитувчиси.

Тренерлар: С.ТўйчиеваТошкент вилояти ХТХҚТМОИ “Тил ва адабиёт” кафедраси псих.ф.н.,  В.Цойкатта ўқитувчиси.

6-шўъба:  Ижтимоий фанлар

1-маъруза:“Миллий истиқлол ғояси” туркумига кирувчи фанларни ўқитишда ўқувчи-ёшларни турли маънавий ва ғоявий таҳдидлардан асраш вазифалари.

Тренерлар:  Г.Ойхўжаева, А.Мўминова -Низомий номидаги ТДПУ “Миллий ғоя” кафедраси катта ўқитувчилари.

2-маъруза:Ижтимоий фанларни ўқитишда фанлараро боғланишнинг аҳамияти.

Тренер: З.Замонов -РТМ  бош методисти.

3-маъруза: Ижтимоий фанларни ўқитишда педагогик технологияларни  қўллаб дарсларни самарали ташкил этиш йўллари.

Тренер: С.Шермуҳаммедова –ТШХТХҚТМОИ Ижтимоий иқтисодий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси.

Тренерлар: Б.Саламова, М.Сафарова, Ш.Хамроев – Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ  “Ижтимоий- иқтисодий фанлар” кафедраси катта ўқитувчилари.

7-шўъба: Амалий фанлар

1-маъруза: Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини оширишда мустақил таълимнинг ўрни.

Тренер:  О.Қўйсинов- Низомий номидаги ТДПУ “Касб таълими методикаси” кафедраси мудири, п.ф.н., доценти.

2-маъруза: Касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришда фаол усуллардан фойдаланиш.

Тренер:  З.Шамсиева -РТМ бўлим бошлиғи.

3-маъруза: Амалий машғулотларда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни ҳаётга тадбиқ этиш йўллари.

Тренер: М.Аҳмедов-Андижон вилояти ХТХҚТМОИ кафедра мудири.

Тренерлар: Д.Тошмуҳаммедова -Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ  “Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим” кафедра мудири в.в.б., Ф.Бердиева катта ўқитувчиси.

Шўъба ишлари якунлангандан сўнг  ўқув-семинар иштирокчиларига ялпи йиғилиш якуни бўлиб ўтди. Ялпи йиғилиш якунида иштирокчиларимиз томонидан ўқув-семинарнинг юқори савияда ўтганлиги, тажрибали, ижодкор ўқитувчилар томонидан ўтилган намунали дарслар аъло ва яхши деб баҳоланганлиги ҳақида эътироф этилиб, уларнинг илғор тажрибалари республика миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.

Ўқув-семинар якунида Республика Таълим маркази директор ўринбосари М.Пардаева ҳудудлардаги Методика марказлари раҳбарларига бир қатор келгусида бажариладиган долзарб бўлган топшириқларни берди.

Мазкур ўқув-семинар  оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

Comments are closed.