Форум бошланди

Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ тадбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида шу йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларининг республика форуми ўтказилмоқда.

_DSC3350

 

Вазирлик томонидан илк маротаба ташкил этилган мазкур форумдан асосий мақсад умумтаълим фанларини, хусусан, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш йўналишида олиб бориладиган ишларни сифат ва самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларини аниқлаш ва оммалаштиришдан иборат.

Форум доирасида республиканинг барча ҳудуларидан ташриф буюрган ўқитувчилар иштирокида бир неча тадбирлар ўтказилди. Дастлаб форум иштирокчилари жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Қуёш сандони” илмий – ишлаб чиқариш мажмуасига ташриф буюришди. Бу ерда қуёш энегриясидан фойдаланишга оид тажрибалар билан танишдилар.

_DSC3402

Шундан сўнг форум қатнашчилари Тошкент Ботаника боғига ташриф буюришиб, бу ердаги флора ва фауна оламининг ноёб турларини кўздан кечирдилар. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида юртимизнинг машҳур олимлари, фан арбоблари, дарслик муаллифлари билан учрашувлар (математика, информатика, физика) ўтказилди.

Форум ўз ишини эртага ҳам давом эттириб, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг катта мажлислар залида форумнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтади.

Манбаа: uzedu.uz

Muhokama

  1. fazliddin 09.11.2016 21:05 #

    Форум ҳақидаги тўлиқ маълумотларни қачон ўқиймиз. Бундан ташқари худди шунга ўхшаш форумни Ижтимоий фанлар бўйича ҳам ўтказилса жуда яхши бўларди.

  2. Ernazarov Bahodir 16.11.2016 10:12 #

    Forum tashkilotchilari va g’oya mualliflariga katta rahmat! Bu forum biz pedagoglar va ta’lim kelajagi uchun muvaqqat fikrlar jamlanmasi, o’qituvchi-pedagoglar uchun shartli ma’suliyat yukladi. Forum materiallarini tezroq e’lon qilinsa yaxshi bo’lardi.

Fikr qoldirish