Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари аниқланди

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган мақсад таълим-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни самарали қўллаётган ўқитувчиларнинг ижодий фаолиятини ошириш ҳамда ўқувчилар орасида дастурлаш йўналиши бўйича энг иқтидорлиларини аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қуватлаш, уларнинг ижодий изланишларини ривожлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг асосий вазифалари ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланишини ва компьютер имкониятларидан самарали фойдаланиб ўқувчиларни дастурчи касбига қизиқтиришдир.

Кўрик-танловнинг бу йилги якуний республика босқичи Наманган шаҳрида ўтказилиб, унда танловга тақдим этилган ишлар 2 та йўналиш бўйича баҳоланди.

Биринчи йўналишда умумтаълим, ихтисослаштирилган ва махсус таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари баҳоланди. Бу йўналишда 1-ўринни Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани 1-сонли умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Азамат Мавланов, 2-ўринни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани  50-сонли умумтаълим мактабининг  математика фани ўқитувчиси Ирина Репьёва, 3-ўринни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани 32-сонли умумтаълим мактабининг информатика  фани ўқитувчиси Хусан Холқулов эгалладилар.

Иккинчи йўналишда умумтаълим, ихтисослаштирилган ва махсус таълим муассасалари ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари баҳоланди. Бу йўналишда 1-ўринни  Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 4-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ҳамидов Азизбек қўлга киритган бўлса, 2-ўринни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри 3-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Набиев Фазлиддин, 3-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри 25-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Абуова Жансая эгаллади.

Манбаа: www.uzedu.uz

Muhokama

  1. Toxirjon 18.05.2016 12:41 #

    Tanlov baxonasida uchrashgan mutaxassislar o`zaro tajriba almashdilar, fanga oud yangiliklardan xabardor bo`lindi.

Fikr qoldirish