Ўзбекистон Республикаси “Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танлови Республика босқичи якунлари тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида кенг ёритилган миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизнинг тикланиши, мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланганлигини ҳамда миллий истиқлол ғояларини ёшлар онгига синдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий,

маънавий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 2001 йилдан бери Республикамизда Президент асарларини ўрганиш бўйича умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида танлов ташкил қилиниб ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида кенг ёритилган миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизнинг тикланиши, мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланганлигини ҳамда миллий истиқлол ғояларини ёшлар онгига синдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 2001 йилдан бери Республикамизда Президент асарларини ўрганиш бўйича умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида танлов ташкил қилиниб ўтказилиб келинмоқда.

Танловни ўтказишдан мақсад, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни, демократик қадриятлар билан боғлиқ эканлигини ҳис этиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоялаш ва таъминлаш, жамиятни  демократлаштириш ва эркинлаштириш йўлида ҳукуматимизнинг олиб бораётган сиёсатини тўғри тушунтириш, Ўзбекистоннинг демократик тамойилларини янгилаш ва янги жамият қуриш йўлида асос қилиб олинган пойдевор ва тамойиллари мамлакатимизнинг тарихий, миллий ва диний хусусиятларига ва бутун дунёда ҳукм сураётган иқтисодий танглик, халқаро майдондаги турли сиёсий манфаатлар тўқнашган мураккаб бир шароитда ўз фикрига эга бўлган халқ ва жамиятнинг енгилмас кучига айланиб, ўз ақл-заковати билан қуришга қодир эканлигини ҳис қилишни кенг тарғиб этиш, “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” тамойилида тарбиялаш асос қилиб олинган.

Зеро, ҳозирги глобаллашув даврида ёшларнинг онгига ўз таъсирини ўтказаётган “Оммавий маданият” каби зарарли иллатларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш ва уларнинг мафкуравий иммунитетини янада ошириш ниҳоятда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис Муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг мазмун-моҳиятини тўғри тушунтиришда, сўнгги йилларда нашр этилган миллий мустақиллигимизни асраб-авайлаш, жамиятимизда бўлаётган туб ислоҳотлардан ғурурланиш ва Ватан равнақи йўлида ёшларимизнинг униб-ўсиб юксак марраларга эришиши борасида билдириб ўтилган концептуал фикрлари ўрин олган асарларини ўқиш ва ўрганиш кун сайин долзарблиги ортиб бормоқда.

Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг истиқлол тарихи, унинг одимлари, ютуқларини билиш, мустақилликнинг ўқувчи ёшларининг комил инсон бўлиб етишишда кенг имкониятлар очиб бераётганлиги, Республика Президентининг ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибори, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича яратилаётган шароитлар моҳиятини теран англаш ва шунга муносиб тарзда келгусида фаолият олиб боришларида мазкур кўрик-танловнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Кўрик-танловнинг дастлабки босқичлари ҳудудларда – мактаб, туман ҳамда вилоятларда ўтказилди.

Кўрик-танловнинг Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 14 нафар иштирокчи қатнашади.

Кўрик-танловда ўқувчилар 4 турда беллашадилар.

1-турда ўқувчилар Ижодий иш (реферат)ларни белгилашадилар.

2-турда ўқувчилар Президент асарлари бўйича берилган саволларга жавоб берадилар.

3-турда ўқувчилар ўзбек шоирларининг “Мустақиллик”,”Ватан” ва “Она Ватан” ҳақида ёзган шеърларидан бирини ифодали ўқиб берилади.

4-турда ўқувчилар Президент асарлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, шунингдек, мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари асосида тузилган 20 та тест саволларига жавоб беришадилар.

DSC01303
DSC01298

DSC01295

Босқич якунига кўра 1 та биринчи   ўринга эгаллаган ғолиб LCD телевизор,  1 та иккинчи ўринни эгаллаган ўқувчи планшет, 1 та учинчи ўринни эгаллаган ўқувчи DVD плейр, дипломлар ва эсдалик совғалар билан мукофотланади. Кўрик-танловнинг ҳар бир иштирокчиси ва уларнинг ўқитувчилари ҳам кўрик-танловда фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирланадилар.

Comments are closed.