ЎҚИТУВЧИ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИГА ҚЎЙИЛАЁТГАН ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБЛАР ҲУСУСИДА.

“Таълим соҳасида ахборот ва компьютер технологиялари, интернет тизими, рақамли ва кенг форматли телекоммуникацияларнинг замонавий усулларини ўзлаштириш бугунги куннинг тараққиёт даражасини белгилаб беради. Бунда илғор тажрибаларни нафақат мактаб, лицей ва коллеж, олий ўқув юртлари, балки ҳар бир оила ҳаётига кириб бориши учун замин яратишнинг аҳамиятини чуқур англаш лозим”.

И. Каримов

Мураккаб, машаққатли, кутилмаган ҳолатларга бой, аммо жамиятнинг зарурий эҳтиёжи ҳисобланган таълим-тарбия тизимини янгича кўриниш ва янгича мазмунда амалга ошириш, дарс жараёнида инновацион педагогик ва ахборот технологияларни самарали қўллаш орқали таълим самарадорлигига эришиш давр талабидир. Таълим муассасаси битирувчиси ўз ҳаётида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлишини таъминлашдаасосан педагог кадрлар салоҳияти ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Демак, жамиятдаги барча янгиланишларни уйғунлаштириш учун шахсий етуклик билан бирга касбий компетентлик ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш, дарс ва таълим жараёнини янада сифатли ташкил этиш,

Биринчидан, тизимда юқори малакали педагоглар кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини узлуксиз ва сифатли равишда ошириб боришга;

Иккинчидан, таълим муассасаларида ўқитувчилар касбий қийинчиликлари ва эҳтиёжларига асосланган узлуксиз сифатли методик хизматни ташкил этишга;

Учинчидан, мавжуд фан хоналари, ўқув лаборатория асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва комьпютер техникасидан, умуман олганда, барча шарт-шароитлардан самарали фойдаланишга;

Тўртинчидан, сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда, олий таълим муассасалари, малака ошириш институтлари ва умумтаълим мактаблари ҳамкорлигида илғор иш тажрибаларини амалиётга жорий этишга;

Энг асосийси,Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги ва маҳоратига бевосита боғлиқдир.

Замонавий ўқитувчи ўзининг билим, кўникма ва малакаларини амалиётда, яъни таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда самарали қўллай олиши- касбий компетентлигининг энг асосий компонентидир. Жумладан,

– Дунё ва мамлакатда таълим тараққиёти босқичларини билиши, халқ таълими тизимида ўқув-тарбия жараёни мазмунини таъминлашга, узвийлик ва узлуксизлигига амал қилиш;

– Компьютер, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва педагогик фаолиятида қўллай олишкўникмаларига эга бўлиш;

– Ўқувчиларнинг руҳий, жисмоний ривожланиши ва ёш ҳусусиятлари қонуниятларини билиши, таълим-тарбияда педагогик-психологик ёндашувга асосланиш;

– Ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда дарснинг аниқ босқичи учун самарали замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ҳамда методларни тўғри танлаш ва қўллай олиш кўникмасига эга бўлиш;

– Ўқув-тарбия ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида болалар ҳаёти ва соғлиги, техник ҳамда ахборот ҳавфсизлигини таъминлашга тайёр бўлиш;

– Дарс жараёнида медиаресурслар ва электрон тармоқ имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда медиаҳавфсизлик меъёрларига амал қилиш;

Ўқитувчилар умумтаълим фанларини ўқитиш дадарснинг мазмунига медиамаданият ва медиахавфсизлик тушунчаларини сингдириб бориши, уларга ахборот технологияларининг чексиз ижобий имкониялари, афзалликлари билан бир қаторда салбий таъсири ва оқибатларидан ўзини ҳимоялаш йўлларини ҳам ўргатиш лозим. Бунда ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенциясини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ривожлантириш мақсадга мувофиқ:

– Ўқувчиларда ахборот технологияларининг ҳаёт ва жамиятдаги роли, имкониятлари ва қўллаш доираси, шунингдек, унинг салбий оқибатлари ва улардан ҳимояланиш ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш;

– Таълим олиш ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида электрон ресурслар, ўқув дастурлари ва бошқа ўқув-методик маҳсулотларнинг афзалликларини англаш ва қўллашни ўргатиш;

– Масофадан маълумот алмашиш локал ва глобал тармоқда маълумот қидиришни ва бу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган хавф-ҳатардан сақланиш ҳамда медиамаданият қоидаларига риоя қилиш.

Ёшларимизда янги замонга мос ҳаётий мўлжалларини белгилашда чалғимаслик, ахборот маконида ўзларига керакли манзилни ақл-идрок, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик билан топиш, ватан тараққиёти ва юрт фаравонлигига ўз ҳиссасини қўшиш каби фазилатларни тарбиялаш биз педагогларнинг бурчимиздир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Иноятова М ва бошқалар. Бошланғич таълим сифатини оширишда замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш. Тошкент-2014. Ўз.Р. ФИТИ нашриёти.

2.Кучукбаев Ф.М ва бошқалар. Телекоммуникация тизимининг глобаллашуви шароитида болалар ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича ота-оналар учун тавсия. Т.Н. Қори Ниёзий номидаги ЎПФИТИ нашриёти, 2014 й.

3. Андриянова В. И., Стратегия формирования у обучаемых способностей и самовыражения и самореализации. Изд. “Fan va texnologiya” 2014 г.

4. Иванов Д.И. Компетентности и компетентностный подход в современном образовании/ Д.И. Иванов // Воспитание. Образование. Педагогика.-2007.-№6(12).

No comments yet.

Fikr qoldirish