2016 йил 26-27 февраль кунлари Тошкент шаҳри, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Аниқ фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш ва таълим сифати индикаторларини амалиётга самарали жорий этиш муаммолари” мавзусида Республика Конференцияси ўтди.

Конференцияни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия сифатини оширишда таълим тизимига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг тадбиқ этиш,

улар асосида дарс машғулотларини қизиқарли ташкил этиш, ўқитувчиларга замонавий билим бериш усулларини ўргатиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларнинг ижодкорлиги ва ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги илғор иш тажрибаларни оммалаштириш.

   Республика Конференциясида Аниқ фанлар бўйича фаолият кўрсатаётган илғор, тажрибали ўқитувчилар томонидан 27 февраль куни Тошкент шаҳридаги Аниқ фанларга ИДУМ даги  тажрибали, ижодкор ўқитувчиларнинг бошланғич ва юқори синфларда математика, информатика, иқтисод, кимё, чизмачилик, физика фанларидан ташкил этилган 12 та намунали дарслар кузатилди ва дарс таҳлиллари ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашинди. Конференция якунида 12та намунавий очиқ дарсларни олиб борган илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга лойиқ деб топилди.

Ochiq darslarni yuklab olish

 

No comments yet.

Fikr qoldirish