2016 йил 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари Форуми ўтказилди.

Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 30 августдаги “Аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари Форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 217-сонли буйруғи асосида жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда юртимиздаги барча ҳудудларнинг илғор тажрибали педагоглари, олимлар ва соҳа мутахассислари иштирокида “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари […]

Шу йилнинг 7-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган иштирокчиларни кутиб олинди ва Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейига жойлаштирилди.

Форумнинг биринчи куни 8-ноябрда 300 нафар иштирокчилар Тошкент вилояти Паркент тумандаги “Қуёш сандони” илмий-ишлаб чиқариш мажмуасига илмий экскурсияга ташриф буюрди. Даставвал мажмуанинг мажлислар залида форум иштирокчиларини Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Данияров, Тошкени вилояти ХТБ бошлиғи Н.Рўзиқулов, Паркент тумани хокими Ў.Алимов  қутладилар. “Катта Қуёш сандони” илмий ишлаб чиқариш мажмуаси директори, физика-математика фанлари доктори, профессор Атабоев Илхом Ғафурович “Катта Қуёш сандони” илмий ишлаб чиқариш мажмуаси Ўзбекистонда Қуёш энергиясидан фойдаланишда фан-техника ва технологиялар равнақининг ёрқин намунаси сифатида дунёда фақат Франциядан кейин иккинчи ўринда туриши, мажмуада олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумотлар билан таништирди. Шундан сўнг, иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, илмий ходимлар томонидан ташкил қилинган экскурсиялар асосида “Катта Қуёш сандони” илмий ишлаб чиқариш мажмуаси худуди ва қурилмалар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тушдан сўнг  иштирокчилар икки гуруҳга бўлиниб, биология, кимё, география  фанлари  бўйича Тошкент шаҳридаги “Ботаника боғи”га ташкил этилган саёҳат  ва математика, информатика, физика фанларидан Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида “Олимлар билан учрашув” ўтказилди.

9-ноябрь куни Низомий номидаги ТДПУда Форумнинг ялпи ва шўъба йиғилишлари ўтказилди. Ялпи йиғилишда барча ҳудудларнинг илғор тажрибали педагоглари,  етук олимлар, аниқ ва табиий фанлардан мактаб дарсликларининг муаллифлари ва соҳа мутахассисларидан иборат 350 нафар иштирокчи қатшнашди.

Форумни Халқ таълими вазири У.И.Иноятов очиб, “Аниқ ва табиий фанлар таълимида эришилган ютуқлар ва келгусидаги истиқбол  вазифалар” юзасидан маъруза қилди ва  ялпи йиғилишни олиб борди.

Форумни ўтказишда математика, физика, кимё, биология, география, информатика фанларидан 6 та шўъба ташкил этилди. Ҳар бир шўъбада белгиланган аниқ мавзулар бўйича қизғин мунозаралар ўтказилди. Форум  мавзусидан  келиб чиқиб, шўъба иштирокчилари  фан йўналиши бўйича ҳар бир вилоят командаси шўъбаларда  ўз тақдимотлари  ва тавсиялари билан фаол иштирок этдилар.

Форум жараёнлари оммавий ахборот воситалари орқали Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон телевиденияси кўрсатувлари, радио эшиттиришлари,  газета ва фан йўналишлари бўйича журналлар саҳифаларида  кенг ёритилди.

Мазкур форумнинг ялпи ва шўъба йиғилишларида билдирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар жамланиб, улар асосида аниқ ва табиий фанлар таълими сифати ва мазмунини янада оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Форум материалларини юклаб олинг:

Ялпи йиғилиш тақдимотлари:

1. АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ

2. ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР

3. МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎРНИ

4. АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАРНИНГ ЎҚИТИЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

5. МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

6. ТАБИЁТ ВА ГЕОГРАФИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

7. КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВГА АСОСЛАНГАН ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

8. АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР ТАЪЛИМИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАДБИҚ ЭТИШ ОРҚАЛИ ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИГА ЭРИШИШ

ШЎБА ФИЗИКА:

KEPLER QONUNLARI MAVZUSIGA KEYSNI QO`LLASH

КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВГА АСОСЛАНГАН ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

ТАЪЛИМ-ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИХАЛАШТИРИШ ВА РЕЖАЛАШТРИШ КОИДАЛАРИ

ФИЗИКА ТАЪЛИМИНИНГ СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

ФИЗИКА ФАНИДАН НАМОЙИШ ВА ЛАБОРАТОРИЯ ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА МЕДИАРЕСУРСЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЎҚУВЧИЛАРДА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ШЎБА МАТЕМАТИКА:

GEOMETRIYANI O’QITISHDA ANALOGIYADAN FOYDALANISH

IQTIDORLI O‘QUVCHILAR BILAN ISHLASHNI TASHKIL ETISHNING INNOVATSION METODLARI VA YO`LLARI

МАТЕМАТИК МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШДА ДИРИХЛЕ ПРИНЦИПИ

МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШ СИФАТ САМАРОДИРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР ВА КАМЧИЛИКЛАР

МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

ЎҚИТУВЧИЛАР КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ

ШЎБА КИМЁ:

KIMYO DARSLARNI ELEKTRON VOSITALAR VOSITASIDA TASHKIL ETISH BORASIDAGI MUAMMOLAR

KIMYO FANIDAN ZAMONAVIY DARSLARNI TASHKIL ETISHDA FANLARARO UZVIYLIK VA UZLIKSIZLIKNI TA’MINLASH MUAMMO VA YECHIMLARI

TА’LIM SIFАTI MОNITОRINGI, BILIMLАR BЕLLАSHUVI NАTIJАLАRI АSОSIDА АNIQLАNGАN BO`SHLIQLАRNI TO`LDIRISH USULLАRI

КИМЁ ФАНИДАН ЗАМОНАВИЙ ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ФАНЛАРАРО УЗВИЙЛИК ВА УЗЛУКСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

ШЎБА ГЕОГРАФИЯ:

GEOGRAFIYA FANIDAN TA’LIM SAMARADORLIGIGA ERISHISHDA DARSDAN TASHQARI TO‘GARAKLARNI TASHKIL ETISH

GEOGRAFIYANI BILISH-OLAMNI BILISH

ГЕОГРАФИЯ ТАЪЛИМИДА КАРТОГРАФИК БИЛИМЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛАР ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ

ГЕОГРАФИЯ ФАНИДАН ЎҚУВЧИЛАРДА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ШЎБА ИНФОРМАТИКА:

ALGORITM VA DASTURLASH TILLARINI O’QITISHDA O`ZIGA XOS YONDASHUV

BO`SH O`ZLASHTIRUVCHI O`QUVCHILARNING QOBILIYATINI RIVOJLANTIRISHGA QARATILGAN ISH TURLARI

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ТУРЛИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАНИДА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ

ИНФОРМАТИКА ФАНИДАН ТЎГАРАК ВА ҚЎШИМЧА МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ШЎБА БИОЛОГИЯ:

БИОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА МЕДИА РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

 BILISH-INSONNI TABIAT, JAMIYAT VA O‘ZI TO‘G‘RISIDA BILIMLAR HOSIL QILISHGA QARATILGAN AQLIY MA’NAVIY FAOLIYAT TURIDIR

Muhokama

  1. Zamiraxon Inomova 27.11.2016 20:48 #

    Forum materiallari uchun raxmat. Forum tezislar to’plamini xam o’qishni xohlar edim. Iltimos.

Fikr qoldirish