2017-2018 ўқув йили олдидан ўтказиладиган анъанавий Август кенгашларининг шўъба йиғилишларини ўтказиш бўйича Республика тақдимот материаллари

Бу йилги 2017-2018 ўқув йили олдидан ўтказиладиган анъанавий Август кенгашлари “Фидойинг бўлгаймиз сенинг, Ўзбекистон” шиори остида 5 босқичда ташкил этилади. Ушбу кенгаш ишларини сифатли ва мазмунли ташкил этиш мақсадида Республика ўқув семинарида тақдим этилаётган 7 та долзарб йўналишдаги  22 та мавзулардан иборат методик материаллардан унумли фойдаланиш тавсия этилади.

Davomi
Таълим сифатини ошириш йўлида

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларининг республика форуми ташкил этилди.

Davomi
2016 йил 26-27 февраль кунлари Тошкент шаҳри, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Аниқ фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш ва таълим сифати индикаторларини амалиётга самарали жорий этиш муаммолари” мавзусида Республика Конференцияси ўтди.

Конференцияни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия сифатини оширишда таълим тизимига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг тадбиқ этиш,

Davomi
«Бошланғич таълимда таълим-тарбия сифатини оширишнинг долзарб вазифалари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази ва Чилонзор тумани халқ таълими муссасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-сонли умумтаълим мактаби томонидан ташкил этилган илмий-амалий конференцияда халқ таълими тизимидаги вилоятлардан ҳамда Тошкент шаҳридан 120 нафардан ортиқ педагог ходимлар иштирок этдилар.

Davomi
“Ta‘lim jarayoniga zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarni joriy etish” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi o`tkazildi.

Xalq ta‘limi vazirligining 2014 yil 16 oktyabrdagi 291-sonli buyrug`iga asosan joriy yilning 25-26 noyabr kunlari Buxoro viloyatida “Ta‘lim jarayoniga zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarni joriy etish” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi o`tkazildi.

Davomi